Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:13

[1] Агар уйни Эгамиз қурмаса, Қурувчиларнинг иши бекор бўлади. Агар Эгамиз шаҳарни қўриқламаса, Қоровул беҳуда пойлоқчилик қилади.

[2] Эрта туриб, кеч ётганингиз ҳам, Овқат топай деб, тортган машаққатингиз ҳам бекордир. Эгамиз Ўз севганларининг эҳтиёжини Уйқуларида ҳам қондиради.

[3] Ўғиллар Эгамиздан меросдир, Фарзандлар Ундан мукофотдир.

[4] Ёшлигингизда туғилган ўғилларингиз Жангчининг қўлидаги ўқлардайдир.

[5] Ўқдони тўла шундай инсон бахтлидир! Шаҳар дарвозаси олдида Душмани билан даъволашганда, У шарманда бўлиб қолмайди.

Забур — Chapters