[1] Сенга илтижо қиламан, эй Эгам, Мени эшитмай қолмагин, эй суянган Қоям. Агар менга гапирмай сукут сақласанг, Қабрга тушган одам каби бўлиб қоламан.
[2] Эшитгин, Сенга илтижо қиламан. Муқаддас масканингга қўлларимни чўзиб, Фарёд қилиб, Сендан мадад сўрайман.
[3] Мени фосиқларнинг қаторига қўшмагин, Уларнинг қилмишлари ёмонликдир, Қўшниларига тилёғламалик қилади, Юракларида эса ёвуз ниятдир.
[4] Қилмишига яраша уларга жазо бергин, Ифлосликларига яраша жазолагин. Қабиҳ ишларига яраша адабини бергин, Хизматига яраша уларга қайтаргин.
[5] Эй Эгам, улар ишларингни қадрламас, Сенинг ижодингга эътибор қилмас, Сен уларни йиқитасан, Улар қайтиб тикланолмас.
[6] Олқишлар бўлсин Эгамизга, Илтижоларимни У эшитди.
[7] Эгам — менинг қудратим, қалқонимдир, Юракдан Унга умид боғлаганман. Эгам менга мадад берди, бахтиёрман. Қўшиғим ила Унга шукрона айтаман.
[8] Эгамиз Ўз халқининг қудратидир, Ўзи танлаган шоҳнинг нажот қўрғонидир.
[9] Халқингга нажот бер, эй Эгам, Ўз элатингга барака бергин. Уларнинг чўпони бўлгин, То абад уларга ғамхўрлик қилгин.