Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:41

[1] Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида айтиладиган Довуд саноси.

[2] Эшитгин, эй Худо, оҳу ноламни, Тинглагин менинг ибодатимни.

[3] Ернинг у четидан Сенга ёлвораман, Юрагим қон бўлганда, Сени чақираман. Етиб бўлмас баланд қояга мени олиб чиққин.

[4] Сен менинг паноҳим бўлгандирсан, Душманимга қарши мустаҳкам минорасан.

[5] Чодирингда то абад маскан қилай, Қанотларинг соясида паноҳ топай.

[6] Ахир, эй Худо, онтимни эшитгансан, Номингдан қўрққанларнинг мулкидан менга ато қилгансан.

[7] Шоҳнинг умрини узайтиргин, Насллар оша ҳаётини давом эттиргин.

[8] Эй Худо, у то абад ҳузурингда тахтда ўтирсин, Севгинг, садоқатинг ила уни ҳимоя қилгин.

[9] Шунда Сенга ҳар доим ҳамду сано куйлайман, Берган онтимни ҳар куни адо этаман.

Забур — Chapters