Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:38

[1] Ўғли Абсаломдан қочиб кетгандан кейин Довуднинг айтган саноси.

[2] Эй Эгам! Ғанимларим нақадар кўпдир! Менга қарши қўзғалганлар қанчалар кўпдир!

[3] Кўплар мен ҳақимда: “Худодан унга нажот йўқ”, деб айтадилар.

[4] Эй Эгам, Менинг қалқонимсан! Шуҳратим Сенсан! Сен бошимни юксалтирасан.

[5] Эгамиздан мадад сўраб қиламан фарёд, Муқаддас тепалигидан У менга беради жавоб.

[6] Эгамиз мени ҳимоя этгани учун Ётиб ухлаб, яна уйғонаман.

[7] Ҳар томондан мени қуршаб турган Ўн мингларча ғанимларимдан қўрқмасман.

[8] Қўзғалгин, эй Эгам! Нажот бер, эй Худойим! Ҳамма ғанимларимнинг юзларига урасан, Қабиҳларнинг тишларини синдирасан.

[9] Эй Эгам! Нажот Сендан келади! Баракаларинг халқингга келсин!

Забур — Chapters