Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:14

[1] Эгамиз Қуддусни яна фаровонликка эриштирганда, Туш кўраётган одамларга ўхшар эдик.

[2] Оғзимиз кулги билан, Тилларимиз шодлик қўшиғи билан тўла эди. Шунда халқлар айтдилар: “Улар учун Эгамиз буюк ишлар қилди.”

[3] Ҳа, Эгамиз биз учун буюк ишлар қилганди, Биз қувончга тўлгандик.

[4] Нагав чўлидаги сойликларни қайта сувга тўлдиргандай, Эй Эгам, фаровонлигимизни қайта тиклагин.

[5] Кўз ёш билан уруғ экканлар Шодлик қўшиқлари ила ҳосил ўради.

[6] Йиғлаб, уруғ халтасини олиб борувчилар Шодлик қўшиқлари билан қайтиб келади, Дон боғламларини олиб қайтади.

Забур — Chapters