Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:17

[1] Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй илоҳий зотлар, Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг.

[2] Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг, Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг!

[3] Эгамизнинг овози сувлар узра эшитилади, Улуғвор Худо гулдираб садо беради. Ҳа, азим сувлар узра Эгамиз гулдираб садо беради.

[4] Эгамизнинг овози қудратлидир, Эгамизнинг овози ҳайбатлидир.

[5] Эгамизнинг овози садр дарахтларини қулатади, Ҳатто Лубнондаги садр дарахтларини парчалаб ташлайди.

[6] Лубнон тоғларини Эгамиз буқадай сакратади, Ҳа, Хермон тоғини ёввойи бузоқдай сакратади.

[7] Эгамизнинг овози чақмоқ чақтиради,

[8] Эгамизнинг овози саҳрони титратади, Эгамиз Кадеш саҳросини ларзага солади.

[9] Эгамизнинг овози улкан дарахтларни эгиб юборади, Ўрмонларни яланғочлаб, шилиб юборади, “Эгамиз улуғвордир”, деб Маъбадида ҳамма куйлайди.

[10] Эгамиз тўфонни жиловлади, У то абад Шоҳ бўлиб тахтда ўтиради.

[11] Эгамиз Ўз халқига куч ато этсин, Ўз халқига тинчлик билан барака берсин.

Забур — Chapters