[1] Ижрочилар раҳбарига. Зифликлар Шоулнинг олдига бориб: “Довуд халқимиз орасида яшириниб юрибди”, деб хабар берганларидан кейин, Довуднинг айтган қасидаси. Торли асбоблар жўрлигида айтилади.
[3] Эй Худо! Буюк қудратинг ила мени қутқаргин! Куч–қувватинг ила менга адолатли ҳукм чиқаргин!
[4] Эй Худо, эшитгин илтижоимни, Тинглагин айтганларимни!
[5] Бегоналар қарши қўзғалди менга, Зўравонлар қасд қилмоқчи жонимга, Улар Сени писанд қилмайдилар.
[6] Эй Худо, менга мадад берасан, Эй Раббий, менинг жонимни асрайсан.
[7] Душманларимнинг қабиҳликлари ўз бошига келсин, Сен содиқсан, уларни қириб ташлагин!
[8] Шод бўлиб, Сенга қурбонлик келтираман, Ўзинг яхшисан, эй Эгам, Сенга шукур айтаман!
[9] Сақладинг ҳар қандай кулфатдан мени, Кўзларим кўрди душманларим мағлубиятини.