Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:35

[1] Ўша куни етти аёл бир эркакни тутиб олиб, шундай дейди: “Ўз нонимизни еймиз, Ўз кийимимизни киямиз. Шармандалигимиздан бизни қутқаринг, Бизни сизники деб билишса бўлди.”

[2] Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади.

[3] Қуддусда омон қолганлар, Ўша Сион шаҳрида қолганлар “Муқаддас” деб аталади. Улар Қуддусда ҳаёт китобига ёзилган.

[4] Адолат руҳи, оташ руҳи ила Раббий ювиб ташлайди Қуддус халқининг ҳаром–харишини, Поклайди Сионнинг қон доғларини.

[5] Жамоа узра кундузи булутни, Тунлари тутунни, ёруғ алангани Эгам барпо қилади бутун Сион тоғида. Ҳа, ўша ҳашаматли шаҳар узра Эгам Ўзи соябон бўлади.

[6] У соя, кўланка бўлади кундузи иссиқдан, Паноҳ, бошпана бўлади бўрону ёмғирдан.

Ишаё пайғамбарнинг китоби — Chapters