Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:37

[1] Ўша куни сен айтасан: “Сенга шукур айтаман, эй Эгам, Мендан ғазабланган эдинг, Ғазабинг босилди, эй Эгам, Менга Сен тасалли берасан!”

[2] Сен яна айтасан: “Ҳа, Худо нажотимдир, Қўрқмасман, У менинг умидимдир. Эгамнинг Ўзи менинг куч–қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир.”

[3] Шод бўлиб, нажот чашмасидан сув оласиз.

[4] Ўша куни айтасиз: “Шукроналар айтайлик Эгамизга. Сажда қилайлик Унга! Қилган буюк ишларини Халқлар орасида овоза қилайлик, Номи юксалганини ёдга солайлик!”

[5] Ҳамдлар айтинг Эгамизга! Бутун ер юзида бўлган овоза Унинг қилган ажойиб ишлари!

[6] Хитоб қилинг, ҳайқиринг шодликдан, эй Қуддус аҳли, Буюкдир орангиздаги Исроил халқининг Муқаддас Худоси.

Ишаё пайғамбарнинг китоби — Chapters