Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 3:38

[1] Инсоннинг ердаги меҳнати машаққатли–ку! Унинг кунлари мардикорнинг кунига ўхшайди–ку!

[2] Ҳа, инсон сояни қўмсаган қулга ўхшайди! Ўз ҳақини кутган мардикордайдир у!

[3] Менга ҳам мақсадсиз ойлар, Қайғуга тўла тунлар берилган.

[4] Ётганимда: «Қачон тонг отаркан?» — дейман, Лекин тун жуда чўзилиб кетади, Тонг отгунча ағнаб чиқаман.

[5] Танамни қурт ва яра босиб кетган, Терим ёрилиб, йиринглаб кетган.

[6] Кунларим бўзчининг мокисидан ҳам тезроқ ўтади, Асло умид бағишламай ўтиб кетаверади.

[7] Эй Худойим, ҳаётим бир нафасдай эканлигини ёдингда тут, Кўзларим энди ҳеч қачон яхшиликни кўрмайди.

[8] Ҳозир мени кўриб турибсан, лекин бу узоққа чўзилмас, Мени қидирасан, лекин мен ўшанда бўлмайман.

[9] Булут тарқалиб, йўқ бўлиб кетади. Худди шунга ўхшаб, ўликлар диёрига кетганлар қайтиб келмайди.

[10] Улар уйларига қайтиб келмайдилар, Ўз яшаган жойларида уларни билмайдилар.

[11] Шунинг учун жим бўлмай, Ўз дардимни баён қиламан, Алам–ҳасратда шикоят қиламан.

[12] Эй Худойим! Нима учун устимдан қўриқчи қўйдинг? Мен денгизманми ёки денгиз махлуқиманми?

[13] «Тўшагим менга тасалли берар, Уйқу дардимни енгиллаштирар», — десам,

[14] Тушлар орқали мени қўрқитасан, Ваҳийлар орқали даҳшатга соласан.

[15] Шунда мен, қани энди бўғилиб қўя қолсам, дейман, Ахир, шу жисмимда яшашдан кўра, ўлим афзалроқ.

[16] Ҳаётимдан нафратланяпман, абадий яшамайман. Ҳаётим бир нафасдай бўлса ўзи, мени тинч қўйгин, ахир!

[17] Инсон ким бўлибдики, Унга шунчалик эътибор берсанг?! Одам ким бўлибдики, У ҳақда ўйласанг?!

[18] Ҳар тонг уни текшириб, Ҳар лаҳзада синасанг?!

[19] Бир лаҳзага мендан юз ўгиргин, Тинч қўйгин, ҳеч бўлмаса бир ютинай.

[20] Гуноҳ қилган бўлсам, Сенга нима, эй одамзод Қўриқчиси?! Нима учун мени Ўзингга нишон қилиб олдинг?! Сенинг менда қасдинг борми?!

[21] Нима учун гуноҳимни кечириб, Айбимдан фориғ қилмайсан? Ахир, яқинда тупроққа қайтаман–ку! Мени қидирганингда эса йўқ бўлиб кетган бўламан.”

Аюб пайғамбар китоби — Chapters