Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 3:24

[1] Кейин Намахлик Зўфар шундай деди:

[2] “Шунча кўп гап жавобсиз қолаверадими? Кўп гапирган инсон оқланар эканми?

[3] Бекорчи гапларинг бошқаларнинг овозини ўчириб қўйдими? Наҳотки мазах қилиб айтган гапларинг учун ҳеч ким сени уялтирмаса?

[4] Сен: «Мен ҳақман, бунга ишончим комил, Ўзим ҳам Худонинг назарида покман», деб айтасан.

[5] Қани энди, Худо гапирса, Унинг Ўзи сенга қарши оғиз очса эди.

[6] Қани энди, У сенга доноликнинг сирларини билдирса эди. Ахир, ҳақиқий донолик кўп қиррали–ку! Билиб қўй, Худо сени ўз гуноҳларингга яраша жазолагани йўқ, Жазони анча кам беряпти.

[7] Хўш, Худонинг сирларини англай оласанми?! Қодир Худонинг комиллигини била оласанми?!

[8] Худонинг донолиги осмондан ҳам юксакдир, Сен нима қила олардинг?! Худонинг донолиги ўликлар диёридан ҳам чуқурроқдир, Сен нимани била олардинг?!

[9] Унинг ўлчами ер теварагидан ҳам узунроқ, Денгиздан ҳам кенгроқдир.

[10] Худо келиб, сени қамоққа ташласа, Ёки ҳаммани ҳукмга йиғса, Ким Уни тўхтата оларди?

[11] Албатта У ёлғончиларни билади, Ёвузликни кўрганда, эътиборга олади–ку!

[12] Асов эшакдан одам туғилмагандай, Нодон ҳам доноликка эриша олмайди.

[13] Ўз юрагингни Худога бағишла, Ибодат қилиб, қўлларингни У томон чўзгин.

[14] Қўлларинг гуноҳдан булғанган бўлса, поклагин, Чодирингда ёвузликка жой бермагин.

[15] Шунда сен уялмасдан бошингни тик кўтариб юрасан. Қўрқувдан холи бўлиб, барқарор турасан.

[16] Қайғуларингни эсдан чиқарасан, Улар оқиб кетган сувлардай бўлиб қолади.

[17] Ҳаётинг кундузги нурдай ёруғ бўлади, Ҳар қандай зулмат тонгдай бўлиб қолади.

[18] Умидинг борлиги учун ишончинг комил бўлади, Атрофингда ҳимоянг бўлиб, тинчликда ором оласан.

[19] Ётганингда ҳеч кимдан қўрқмайдиган бўласан, Ҳамма сендан марҳамат истаб келади.

[20] Фосиқларнинг кўз нури сўнади, Улар қочишга йўл тополмайдилар, Ўлиб қутуламиз, деб умид қиладилар.”

Аюб пайғамбар китоби — Chapters