Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 4:01

[1] Шундан кейин Эгамиз қуюн орасидан гапириб, Аюбга шундай деди:

[2] “Қани, эркакка ўхшаб белингни боғла, Сени сўроқ қиламан, жавоб бер–чи.

[3] Сен Мени адолатсизликда айбламоқчимисан? Мени ҳукм қилиб, ўзингни оқламоқчимисан?

[4] Сенинг қўлинг Худонинг қўлидай қудратлими? Унинг овозига ўхшаб гумбурлайдиган овозинг борми?

[5] Шундай бўлса, қани, ўзингни шонли дабдабага ўрагин–чи, Улуғворлик ва салобат билан буркангин–чи.

[6] Ғазабингни тўкиб соч, Ҳамма такаббур инсонларга назар солгин–да, Уларнинг попугини пасайтириб қўй.

[7] Ҳа, барча мағрур инсонларга қарагин–да, Уларни ер билан битта қил. Фосиқларни турган жойида эзиб ташла.

[8] Ҳаммасини тупроққа кўмиб ташла, Ҳа, юзига тупроқ тортиб, қабрни ёп.

[9] Шунда Мен сенга тан бераман, Ўз кучинг билан нажот топа оларкансан, дейман.

[10] Бегемотга қарагин, Худди сени яратганимдай уни ҳам Мен яратганман, У ҳўкизга ўхшаб ўт ейди.

[11] Унинг белида кучи кўп, Қорин мушаклари кучга тўла.

[12] Думи садр дарахтидай кучли, Сон мушаклари жуда ҳам бақувват.

[13] Унинг суяклари бронзадан ясалган новлардай, Қўл–оёқлари темирдай мустаҳкам.

[14] Мен яратган жониворлар орасида у энг ажойибидир, Яратганнинг Ўзигина унга бас кела олади.

[15] Ёввойи ҳайвонлар ўйнаб юрадиган қирлар Унга озиқ беради.

[16] У халқоблардаги қамишлар орасида, Нилуфар гуллари тагида ётади.

[17] У нилуфар гулларининг соясида ётади, Ирмоқ бўйидаги толлар уни ўраб олади.

[18] Дарё жўшиб оқса ҳам у қўрқмайди, Иордан дарёсининг тўлқинлари юзига урилса ҳам У бехавотир тураверади.

[19] Биров унинг кўзларини кўр қилиб, ушлай оладими?! Илмоқ билан бурнини тешиб тута оладими?!

[20] Махлуқ Левитанни балиқ сингари, Илмоқ билан ушлай оласанми?! Тилини арқон билан боғлай оласанми?!

[21] Бурнидан арқон ўтказиб, Жағини илмоқ билан теша оласанми?!

[22] Ўша махлуқ қайта–қайта сендан раҳм–шафқат тилайдими?! Хўш, у сенга майин сўзлар билан гапирадими?!

[23] Сен билан аҳд тузиб, Бир умрга қулинг бўлиб қоладими?

[24] Қуш билан ўйнагандай у билан ўйнай оласанми? Ёки қизларинг учун уни боғлаб бера оласанми?

[25] Балиқчилар унинг учун савдолашадими?! Савдогарларга уни бўлиб берадими?!

[26] Унинг терисини найза билан теша оласанми? Бошини балиқчиларнинг санчқиси билан ёра оласанми?

[27] Агар унга қўл теккизсанг, Бир умрга пушаймон бўласан! Иккинчи қўл теккизмайдиган бўласан.

Аюб пайғамбар китоби — Chapters