Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 0:58

[1] Шунда Шувахлик Билдад деди:

[2] “Худо ҳайбатли ҳукмрондир! Самоларда У тинчлик ўрнатади.

[3] Унинг лашкарларини ким санай олади?! Ахир, Унинг нури бутун ер юзини ёритади–ку!

[4] Шундай экан, инсон зоти қандай қилиб Худо олдида солиҳликка даъво қила олади?! Аёлдан туғилганлар қандай қилиб пок бўла олади?!

[5] Худонинг назарида ҳатто ой ҳам ёруғмас, Юлдузлар ҳам пок эмас.

[6] Шундай экан, инсон ким бўлибди?! Ахир, у бир қурт–ку, Одамзод бир пашшадай–ку!”

Аюб пайғамбар китоби — Chapters