Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 4:42

[1] Сулаймоннинг ҳикматлари. Доно фарзанд отага шодлик келтиради, нодон фарзанд эса онага қайғу.

[2] Ёвузлик билан топилган бойликдан наф йўқ, тўғрилик эса ўлимдан қутқаради.

[3] Эгамиз солиҳнинг оч қолишига йўл қўймайди, лекин фосиқнинг хоҳишини бажо қилмайди.

[4] Дангаса қўллар қашшоқлик келтиради, тиришқоқ қўллар эса бойлик.

[5] Ёз пайтида ҳосил йиққан — доно ўғил, ўрим пайти ухлаган эса отасига уят келтиради.

[6] Солиҳнинг бошида — барака, фосиқнинг тили эса ёвузлик конидир.

[7] Солиҳнинг хотираси муборак бўлади, фосиқнинг номи ёддан кўтарилади.

[8] Юрагида донолик бўлган амрларни қабул қилади, эзма нодон эса ҳалок бўлади.

[9] Тўғри юрган хавф–хатарни билмайди, йўлдан оғган эса жазо топади.

[10] Кўз қисган қайғуга сабаб бўлади, эзма нодон ҳалок бўлади.

[11] Солиҳнинг тили — ҳаёт булоғи, фосиқнинг тили — ёвузлик кони.

[12] Нафрат жанжал қўзғайди, севги–муҳаббат эса ҳамма гуноҳларни кечиради.

[13] Идроклининг сўзларида — донолик, нодоннинг орқасида эса қамчи.

[14] Донолар билимини орттиради, нодоннинг тили эса ҳалокат келтиради.

[15] Бойнинг қалъаси — бойлиги, камбағалнинг ҳалокати эса камбағаллигидадир.

[16] Солиҳнинг ҳақи — ҳаёт, фосиқники эса жазо.

[17] Насиҳатга қулоқ солган ҳаёт йўлидадир, танбеҳни тан олмаган йўлдан адашади.

[18] Нафратини яширган — ёлғончи, ғийбат тарқатувчи аҳмоқдир.

[19] Гап–сўз кўп бўлса, жанжал ҳеч қачон тўхтамайди, тилини тийган эса донодир.

[20] Солиҳнинг тили олтин кабидир, фосиқнинг қалби эса ҳеч нарсага арзимайди.

[21] Солиҳнинг тили кўпларни озиқлантиради, нодон эса ақлсизлиги туфайли ҳалок бўлади.

[22] Эгамизнинг марҳамати бойлик келтиради, Эгамиз бойликка ғам–ташвиш қўшмайди.

[23] Аҳмоқ ёмонлик қилишдан, ақлли эса доноликдан завқланади.

[24] Фосиқ нимадан қўрқса, ўшанга дучор бўлади, солиҳ эса орзусига етишади.

[25] Қуюндан кейин фосиқлар йўқ бўлади, солиҳлар эса абадий мустаҳкамдир.

[26] Дангасага иш буюрсанг, у сен учун тишга қўйилган сиркадай, кўзга кирган тутундай бўлади.

[27] Эгамиздан қўрқиш умрга умр қўшади, фосиқнинг умри эса қисқаради.

[28] Солиҳнинг орзуси қувонч келтиради, фосиқнинг нияти эса пучга чиқади.

[29] Эгамизнинг йўли солиҳлар учун қалъа, ёмонлик қиладиганлар учун эса ҳалокатдир.

[30] Солиҳ ҳеч қачон ўрнидан қўзғатилмайди, фосиқ эса ўша ерда яшамайди.

[31] Солиҳнинг тили донолик келтиради, ёмон тил эса кесиб ташланади.

[32] Солиҳнинг тили марҳамат келтиради, фосиқнинг тили эса эгрилик.

Сулаймон пайғамбарнинг ҳикматлари — Chapters