Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 4:16

[1] Одам Атонинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Худо инсон зотини яратганда, уларни Ўзига ўхшаган қилиб яратган эди.

[2] Худо инсонларни эркак ва аёл қилиб яратди. Худо уларни яратгандан кейин Инсон деб ном қўйиб, уларга барака берди.

[3] Одам Ато 130 ёшида ўғил кўрган эди. Ўғли отасининг суратидай бўлиб, унга ўхшаган эди. Одам Ато ўғлига Шис деб исм қўйган эди.

[4] Шис туғилгандан кейин, Одам Ато 800 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.

[5] Одам Ато 930 ёшида оламдан ўтди.

[6] Шис 105 ёшида ўғли Энўшни кўрган эди.

[7] Энўш туғилгандан кейин, Шис 807 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.

[8] Шис 912 ёшида оламдан ўтди.

[9] Энўш 90 ёшида ўғли Хенанни кўрди.

[10] Хенан туғилгандан кейин, Энўш 815 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.

[11] Энўш 905 ёшида оламдан ўтди.

[12] Хенан 70 ёшида ўғли Махалиёлни кўрди.

[13] Махалиёл туғилгандан кейин, Хенан 840 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.

[14] Хенан 910 ёшида оламдан ўтди.

[15] Махалиёл 65 ёшида ўғли Ёредни кўрди.

[16] Ёред туғилгандан кейин, Махалиёл 830 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.

[17] Махалиёл 895 ёшида оламдан ўтди.

[18] Ёред 162 ёшида ўғли Ханўхни кўрди.

[19] Ханўх туғилгандан кейин, Ёред 800 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.

[20] Ёред 962 ёшида оламдан ўтди.

[21] Ханўх 65 ёшида ўғли Матушалоҳни кўрди.

[22] Матушалоҳ туғилгандан кейин, Ханўх 300 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. У умр бўйи Худога ҳамроҳ бўлиб яшади.

[23] Ханўх 365 йил умр кўрди.

[24] У бутун умри давомида Худога ҳамроҳ бўлиб яшаб, охири, ғойиб бўлиб қолди, чунки Худо уни олиб кетган эди.

[25] Матушалоҳ 187 ёшида ўғли Ламакни кўрди.

[26] Ламак туғилгандан кейин, Матушалоҳ 782 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.

[27] Матушалоҳ 969 ёшида оламдан ўтди.

[28] Ламак 182 ёшида бир ўғил кўрди.

[29] Ламак: “Эгамиз бу ерни лаънатлаган, энди ерга ишлов берганимизда, оғир ишларимизни шу бола енгиллаштирсин”, деб ўғлининг отини Нуҳ қўйди.

[30] Нуҳ туғилгандан кейин, Ламак 595 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.

[31] Ламак 777 ёшида оламдан ўтди.

[32] Нуҳ 500 ёшдан ўтгандан кейин Сом, Хом ва Ёфас деган ўғилларини кўрди.

Ибтидо (Тавротнинг биринчи китоби) — Chapters