Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 5:46

[1] Нуҳнинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас тўфондан кейин ўғиллар кўрдилар. Уларнинг насл–насаби ва улардан келиб чиққан халқлар тарихи қуйидагичадир:

[2] Ёфас насли: Гўмер, Магўг, Модай, Ёвон, Тувал, Мешех, Тирос ва улардан келиб чиққан халқлар.

[3] Гўмер насли: Ашканоз, Рифат, Тўхармо ва улардан келиб чиққан халқлар.

[4] Ёвон насли: Элишох, Таршиш, Кит, Рўдон ва улардан келиб чиққан халқлар.

[5] Ёвон насли денгиз бўйларига тарқалиб жойлашди. Улар ҳар хил қабилаларга ва юртларга бўлиндилар, ҳар бир қабиланинг ўз тили бор эди.

[6] Хом насли: Куш, Мизра, Фут, Канъон ва улардан келиб чиққан халқлар.

[7] Куш насли: Саво, Хавила, Сабто, Рамо, Сабтахо ва улардан келиб чиққан халқлар. Рамо насли: Шава, Дедон ва улардан келиб чиққан халқлар.

[8] Кушнинг наслида яна Нимрўд дегани ҳам бор эди. Нимрўд ер юзидаги биринчи буюк жангчи эди.

[9] Эгамизнинг назарида у шу қадар буюк овчи эдики, унинг исми ҳикмат бўлиб қолди. Одамлар моҳир овчи ҳақида гапирганда: “Эгамизнинг назаридаги Нимрўдга ўхшаган буюк овчи” деб айтадиган бўлишди.

[10] Нимрўд шоҳлигининг илк маркази Шинар еридаги Бобил, Эрах, Аккад шаҳарларининг ҳаммасини ўз ичига олган эди.

[11] Нимрўд ўша ердан Оссурияга бориб, Найнаво, Рехобўт–Ир, Колах,

[12] Расан шаҳарларини қурдирди. Расан шаҳри Колах ва буюк Найнаво шаҳарлари орасида жойлашган эди.

[13] Мизра насли: Луд, Оном, Лахов, Нафтух,

[14] Патрўс, Каслув, Хафтўр ва улардан келиб чиққан халқлар. Каслувдан Филист халқи келиб чиқди.

[15] Канъон насли: Канъоннинг тўнғич ўғли Сидон, Хет ва улардан келиб чиққан халқлар.

[16] Канъондан Ёбус, Амор, Гиргош,

[17] Хив, Оруқ, Син,

[18] Арвод, Замар ва Хомат халқлари ҳам келиб чиқди. Натижада Канъон уруғлари чегарадан ташқарига тарқалиб кетди.

[19] Канъоннинг чегаралари шимолдаги Сидондан бошлаб Гарор томонга — жанубдаги Ғазогача, сўнгра шарқдаги Садўм, Ғамўра, Адма, Завўйим томонга — то Лешагача чўзилган эди.

[20] Хомнинг насли ана шулардан иборат эди. Улар ҳар хил қабилаларга ва юртларга бўлиндилар, ҳар бир қабиланинг ўз тили бор эди.

[21] Ёфаснинг акаси Сом ҳам фарзандлар кўрди. У жамики Ибир наслининг ота–бобоси бўлди.

[22] Сом насли: Элам, Ошур, Арпахшод, Луд, Орам ва улардан келиб чиққан халқлар.

[23] Орам насли: Уз, Хул, Гетер, Мешех ва улардан келиб чиққан халқлар.

[24] Арпахшоднинг Шилах деган ўғли бор эди. Шилахнинг Ибир деган ўғли бор эди.

[25] Ибир икки ўғил кўрди: биринчисининг исмини Палах қўйди, чунки унинг даврида дунё бўлиниб кетди. Иккинчисининг исми Ёхтон эди.

[26] Ёхтоннинг насли: Элмўдод, Шалаф, Хазормават, Ёрах,

[27] Ҳадорам, Узол, Дикла,

[28] Обал, Абумайл, Шава,

[29] Офир, Хавила, Йўвов ва улардан келиб чиққан халқлар. Ёхтоннинг насли мана шулар эди.

[30] Бу халқлар яшаган ҳудуд Мешадан тортиб, шарқдаги Сафор қирлари томонгача чўзилган эди.

[31] Сомнинг насли ана шулардан иборат эди. Бу халқлар ҳар хил қабилаларга ва юртларга бўлиндилар, ҳар бир қабиланинг ўз тили бор эди.

[32] Нуҳнинг ўғилларидан пайдо бўлган насллар, насабномаси бўйича, алоҳида–алоҳида халқлар сифатида рўйхат қилинган эди. Тўфондан кейин ер юзида мана шу халқлар ўрнашди.

Ибтидо (Тавротнинг биринчи китоби) — Chapters