Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 7:30

[1] Эсовнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир (у Эдом исми билан таниқли):

[2] Эсов Канъонлик қизларга уйланган эди. Биринчи хотинининг исми Оида бўлиб, Хет халқидан Элўн деганнинг қизи эди. Иккинчисиники Охолибом бўлиб, Хив халқидан Анаҳ деганнинг қизи эди. Бобосининг исми Зибўн эди.

[3] Учинчи хотинининг исми Босимат бўлиб, Исмоилнинг қизи эди. Қизнинг Наваёт деган акаси бор эди.

[4] Оида Эсовга Элифазни, Босимат Рувелни,

[5] Охолибом эса Ёуш, Ялом ва Кўрахни туғиб берди. Эсовнинг Канъон юртида туғилган ўғиллари ана шулардир.

[6] Сўнгра Эсов хотинларини, болаларини, хонадонидаги ҳамма одамларини, подасию сурувларини, Канъон юртида топган жамики бойликларини олиб, укаси Ёқубдан узоқроқ ерга кўчиб кетди.

[7] Икковининг подалари ва сурувлари бениҳоя кўп бўлганидан, ер торлик қилиб қолган эди.

[8] Шунинг учун Эсов, яъни Эдом, Сеир тоғларига бориб ўрнашди.

[9] Сеир тоғларидаги Эдом халқининг ота–бобоси Эсовнинг насл–насаби мана булардир:

[10] Эсовнинг хотинлари Оида ва Босимат туққан ўғиллари қуйидагилардир: Оида Элифазни туғди, Босимат Рувелни туғди.

[11] Элифаз беш ўғил кўрди: Темон, Ўмар, Зафў, Гатам ва Ханаз.

[12] Элифазнинг чўриси Тимна ҳам унга ўғил туғиб, исмини Омолек қўйди. Эсовнинг хотини Оиданинг набиралари ана шулар эди.

[13] Рувел тўрт ўғил кўрди: Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо. Булар Эсовнинг хотини Босиматнинг набиралари эди.

[14] Эсовнинг учинчи хотини Анаҳнинг қизи Охолибом унга уч ўғил туғиб берди. Ўғилларининг исми Ёуш, Ялом ва Кўрах эди.

[15] Эсовнинг ўғиллари ва набиралари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Эсовнинг тўнғич ўғли Элифазнинг ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Темон, Ўмар, Зафў, Ханаз,

[16] Кўрах, Гатам ва Омолек уруғлари. Эдом юртидаги бу уруғлар Эсовнинг хотини Оидадан келиб чиққан эди.

[17] Эсов ўғли Рувелнинг ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо уруғлари. Эдом юртидаги бу уруғлар Эсовнинг хотини Босиматдан пайдо бўлган эди.

[18] Эсовнинг хотини Охолибомнинг ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Ёуш, Ялом ва Кўрах уруғлари. Охолибомнинг отаси Анаҳ эди.

[19] Эсов, яъни Эдомдан келиб чиққан уруғларнинг ҳаммаси ана шулардир.

[20] Эдом юртининг туб аҳолиси қабилаларга бўлинган эди. Бу қабилаларнинг ота–бобоси Сеир деган одам бўлиб, у Хорим халқидан эди. Сеирнинг қуйидаги насллари уруғларга асос солди: Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан.

[22] Лўтоннинг ўғиллари исми Хўри ва Хўмам эди. Лўтоннинг Тимна деган синглиси ҳам бор эди.

[23] Шўвалнинг ўғиллари исми Элиён, Монахат, Эбал, Шафо ва Ўнам эди.

[24] Зибўннинг ўғиллари исми Оё ва Анаҳ эди. Анаҳ отаси Зибўннинг эшакларини боқиб юрганда, саҳрода иссиқ булоқлар топган эди.

[25] Анаҳнинг Дишон деган ўғли ва Охолибом деган қизи бор эди.

[26] Дишоннинг ўғиллари исми Хамдон, Эшбон, Йитрон ва Херон эди.

[27] Эзернинг ўғиллари исми Билхан, Завон ва Оқон эди.

[28] Дишаннинг ўғиллари исми Уз ва Орон эди.

[29] Шундай қилиб, қуйидагилар Хорим халқи уруғларининг йўлбошчилари бўлди: Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ,

[30] Дишон, Эзер ва Дишан. Хорим халқининг уруғлари Сеир юртида яшаган уруғ йўлбошчилари номи билан юритилган.

[31] Ҳали Исроилда шоҳлар бўлмасдан олдин ҳам, Эдомда шоҳлар ҳукмронлик қилган эди. Бу шоҳлар қуйидагилардир:

[32] Бавўр ўғли Белах, у Динхаба шаҳридан эди.

[33] Белах вафот этгач, унинг ўрнига Зерах ўғли Йўвов шоҳ бўлди. У Бозрах шаҳридан эди.

[34] Йўвов вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Хушом шоҳ бўлди. У Темон юртидан эди.

[35] Хушом вафот этгач, унинг ўрнига Бадад ўғли Ҳадад шоҳ бўлди. У Обит шаҳридан эди. Ҳадад Мўаб юртида Мидиён лашкарини қириб ташлаган эди.

[36] Ҳадад вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Самло шоҳ бўлди. У Масрихо шаҳридан эди.

[37] Самло вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Шовул шоҳ бўлди. У Фурот дарёси бўйидаги Рехобўт шаҳридан эди.

[38] Шовул вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ахбор ўғли Баалханон шоҳ бўлди.

[39] Баалханон вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ҳадад шоҳ бўлди. У Поғу шаҳридан эди. Ҳададнинг хотини Махитавал эди, Махитавалнинг отаси — Матрид, бобоси Мезахаб эди.

[40] Эсов уруғларининг йўлбошчилари номлари қуйидагичадир: Тимно, Элво, Етет,

[41] Охолибом, Элох, Пинон,

[42] Ханаз, Темон, Мивзар,

[43] Махдиёл ва Иром. Эдом халқининг ота–бобоси Эсов уруғларининг номлари ана шулардир. Ҳар бир уруғ ўзи эгаллаган ҳудудга ўзининг номини берган.

Ибтидо (Тавротнинг биринчи китоби) — Chapters