Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 6:28

[1] Фарзийлар ва Қуддусдан келган айрим Таврот тафсирчилари Исонинг ёнига йиғилиб келдилар.

[2] Улар Исонинг шогирдларидан баъзилари ҳаром, яъни ювилмаган қўллари билан нон еяётганларини кўриб қолдилар.

[3] Фарзийлар ва умуман яҳудийлар ота–боболарининг урф–одатини сақлаб, ҳеч ҳам қўлларини ювмасдан овқат емайдилар.

[4] Бозордан қайтганларида ҳам ювинмай овқат емайдилар. Шунингдек, сўри, коса, товоқ, қозонни ювиш каби кўпгина удумларга риоя қиладилар.

[5] Шундай қилиб, фарзийлар ва тафсирчилар Исодан сўрадилар: — Нега Сизнинг шогирдларингиз ота–боболаримизнинг урф–одатини сақлашмайди? Нима учун ҳаром қўллари билан нон ейишади?

[6] Исо уларга шундай жавоб берди: — Ишаёнинг башорати сиз иккиюзламачиларга жуда тўғри келади. Худонинг қуйидаги сўзларини Ишаё ёзиб қолдирган: “Бу халқ Мени тилидагина иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир.

[7] Улар Менга сажда қиладилар, Аммо саждалари беҳудадир. Чунки улар инсон яратган қоидаларни Илоҳий қонун деб ўргатадилар.”

[8] Сизлар Худонинг амрларини йиғиштириб қўясизлар, инсоний урф–одатларга эса ёпишиб оласизлар.

[9] Исо яна уларга деди: — Ҳа, сизлар урф–одатларингизни сақлаш учун Худонинг амрларини четлаб ўтишнинг зўр йўлини топгансизлар!

[10] Мусо айтган эди: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Отасини ёки онасини хўрлаган ҳар қандай одамга ўлим жазоси берилсин.”

[11] Аммо сизлар шундай таълим берасизлар: одам ўз отаси ёки онасига: “Фарзандлик бурчим — Худога қурбон, яъни Худога инъом қилинган”, деб айтиши мумкин.

[12] Шундан кейин ўша одамнинг отасига ёки онасига яхшилик қилишига сизлар йўл қўймайсизлар.

[13] Шу тариқа сизлар ўзларингиз ўрнатган урф–одатларингиз орқали Худонинг каломини бекор қиласизлар. Сизлар бунга ўхшаш яна кўп ишларни қиласизлар.

[14] Кейин Исо бутун халқни яна ёнига чақириб, деди: — Ҳаммаларингиз Менга қулоқ солиб, тушуниб олинглар!

[15] Ташқаридан инсон ичига кирадиган ҳеч нарса уни ҳаром қила олмайди. Аксинча, инсон ичидан чиқадиган нарса уни ҳаром қилади.

[17] Исо халойиқ орасидан чиқиб уйга кирди, шогирдлар Ундан: “Ҳалиги айтганларингизни тушунтириб беринг”, деб илтимос қилишди.

[18] Исо уларга деди: — Сизлар ҳам шунчалик бефаҳммисизлар?! Ташқаридан инсоннинг ичига кирадиган ҳеч нарса уни ҳаром қила олмаслигини англамайсизларми?

[19] Бу нарсалар инсоннинг қалбига эмас, қорнига киради ва керакли жойдан чиқиб кетади. Исо бу гаплари билан ҳамма егуликлар ҳалол эканини эълон қилди.

[20] У яна деди: — Инсоннинг ичидан чиқадиган нарсалар инсонни ҳаром қилади.

[21] Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, фаҳш, ўғрилик, қотиллик,

[22] зино, очкўзлик, фосиқлик, маккорлик, шаҳват, ҳасад, туҳмат, манманлик ва нодонлик чиқади.

[23] Ана шу ёмонликларнинг ҳаммаси инсоннинг ичидан чиқиб, уни ҳаром қилади.

[24] Исо у ердан чиқиб, Тир ҳудудига кетди. Бир уйга кирди ва буни ҳеч ким билиб қолишини истамас эди, лекин яширина олмади.

[25] Қизалоғини ёвуз руҳ чалган бир аёл Исо ҳақида эшитиб қолди–да, тез келиб, Унинг оёғига йиқилди.

[26] Бу аёл Суриядаги Финикия ўлкасида туғилган бўлиб, яҳудий эмас эди. У: — Қизимдан жинни қувиб чиқаринг, — деб Исодан ёлвориб сўради.

[27] Бироқ Исо унга: — Аввал болалар тўйсин, болалардан нонни олиб кучукларга ташлаш яхши эмас, — деди.

[28] — Тўғри, Ҳазрат, — деди аёл. — Лекин кучуклар ҳам болаларнинг дастурхонидан тўкилган ушоқларини ейди–ку.

[29] Исо унга: — Мана шу гапинг учун сенга ёрдам бераман. Энди кетавер. Қизингдан жин чиқиб кетди, — деди.

[30] Аёл уйига борганда, қизини жиндан қутулиб, тўшакда ётган ҳолда кўрди.

[31] Исо Тир ҳудудидан чиқиб, Сидонга борди. Сўнг Жалила кўли бўйларидан ўтиб, Декаполис ҳудудига борди.

[32] Айрим одамлар Исонинг олдига зўрға гапирадиган бир кар одамни олиб келиб, унга қўл теккизишини сўрашди.

[33] Исо у одамни халойиқ орасидан бир четга олиб чиқди, сўнг Ўз бармоқларини унинг қулоқларига тиқиб қўйди. Сўнг тупуриб, сўлагини ўша одамнинг тилига теккизди.

[34] Кейин осмонга қараб, чуқур хўрсинди–да, унга: “Эффатаҳ!” деди. Бу сўзнинг таржимаси “Очил!” демакдир.

[35] Шу онда у одамнинг қулоқлари очилиб, тилга кирди, равонгина гапира бошлади.

[36] Исо у ердагиларга, буни ҳеч кимга айтманглар, деб буюрди. Бироқ Исо одамларга қанча ман этса ҳам, улар бу ҳодисани янада кўпроқ ёйишарди.

[37] Улар ҳаддан ташқари ҳайратда қолиб, шундай дейишарди: “У ҳамма нарсани яхши қилади, карларни эшитадиган, соқовларни гапирадиган қилади.”

Марк баён этган муқаддас Хушхабар — Chapters