Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 4:23

[1] Исроил ўғилларининг исмлари қуйидагичадир: Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Забулун, Бенямин, Дан, Нафтали, Гад, Ошер. Улар отаси Ёқуб билан бирга ўз оилаларини олиб, Мисрга кетган эдилар.

[5] Ўшанда Ёқубнинг авлоди ҳаммаси бўлиб етмиш кишидан иборат эди. Унинг ўғли Юсуф бу пайтда Мисрда яшарди.

[6] Вақти–соати етиб, Юсуф, унинг ака–укалари ва ўша авлоднинг ҳаммаси оламдан ўтиб кетди.

[7] Исроил насли эса баракали бўлиб, борган сари кўпайиб бораверди. Миср юрти улар билан тўлиб–тошди.

[8] Ўша пайтда Миср тахтига янги фиръавн ўтирди. У Юсуф тўғрисида ҳеч нарса билмасди.

[9] У ўз халқига шундай деди: — Қаранглар, Исроил халқи бизга қараганда кўпайиб, кучайиб кетди.

[10] Қани, бир йўлини топиб, уларни кўпайиб кетишдан тўхтатайлик. Бўлмаса, уруш бўлиб қолганда, улар душманларимизга қўшилиб, бизга қарши уруш қиладилар. Кейин юртимиздан қочиб кетадилар.

[11] Шундай қилиб, Мисрликлар назоратчилар тайинлаб, Исроил халқини оғир ишларга мажбур қилдилар, тинка–мадорини қуритдилар. Исроил халқи фиръавн учун Питом ва Рамзес деган омбор шаҳарларни қуриб берди.

[12] Лекин Мисрликлар Исроил халқига қанчалик зулм ўтказсалар ҳам, Исроил халқи яна ҳам кўпайиб юрт бўйлаб ёйилиб борарди. Мисрликлар бу аҳволдан қўрқувга тушиб қолдилар.

[13] Улар Исроил халқини аёвсиз, зўрлик билан қул қилиб, ҳар турли дала ишларига, лойдан ғишт қуйишга мажбурладилар. Мисрликлар уларга шафқат қилмадилар.

[15] Шифро ва Пуво деган иброний доялар бор эди. Миср фиръавни уларга шундай фармон берди:

[16] — Иброний аёллар кўзи ёриётган пайтда доялик қилаётганингизда, яхшилаб эътибор беринг: чақалоқ ўғил бўлса, ўлдиринглар, қиз бўлса, яшайверсин.

[17] Иккала доя Худодан қўрқарди. Шунинг учун Миср фиръавнининг фармонига итоат этмасдан, ўғил болаларни ўлдирмадилар.

[18] Миср фиръавни дояларни чақириб сўради: — Нимага бунақа қиляпсизлар? Нимага ўғил болаларни тирик қолдиряпсизлар?

[19] — Иброний аёллар Мисрлик аёлларга ўхшамайдилар, — деб жавоб беришди доялар. — Улар жуда бақувват, шунинг учун биз бормасимиздан олдин туғиб қўйяптилар.

[20] Шунинг учун Худо дояларга марҳамат қилди. Исроил халқи кўпайиб, яна ҳам кучаяверди.

[21] Доялар Худодан қўрққанлари учун, Худо уларни оилали қилди.

[22] Шундан кейин фиръавн ўз халқига: “Ибронийларда туғилган ҳар бир ўғил бола Нил дарёсига улоқтирилсин, қиз болалар эса яшайверсин”, деб фармон берди.

Чиқиш (Тавротнинг иккинчи китоби) — Chapters