[1] Еттинчи ойнинг биринчи кунида бутун халқ муқаддас йиғинга келсин, ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Ўша куни карнайлар чалинсин.
[2] Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
[3] Қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,
[4] ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.
[5] Ўзларингизни гуноҳлардан поклаш учун битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар.
[6] Бу назрлар ҳар ойнинг бошида ва кунда куйдириладиган қурбонликлардан, уларга қўшиб, белгиланган миқдорда қилинадиган дон билан шароб назрларидан ташқари келтирилсин. Булар Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун оловда куйдирилсин.
[7] Еттинчи ойнинг ўнинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Шу куни рўза тутинглар, ҳеч қандай иш қилманглар.
[8] Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
[9] Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун,
[10] ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.
[11] Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар гуноҳлардан поклаш қурбонлигидан ва унга қўшиб қилинадиган шароб назридан ҳамда кунда куйдириладиган қурбонликлару уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назрларидан ташқари келтирилсин.
[12] Еттинчи ойнинг ўн бешинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Етти кун давомида Эгамизга атаб байрам қилинглар.
[13] Биринчи куни Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун ўн учта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
[14] Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, ҳар бир қўчқор билан саккиз коса ун,
[15] ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун.
[16] Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон, шароб назридан ташқари келтирилсин.
[17] Иккинчи куни ўн иккита буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
[18] Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
[19] Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
[20] Учинчи куни ўн битта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
[21] Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
[22] Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
[23] Тўртинчи куни ўнта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
[24] Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
[25] Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
[26] Бешинчи куни тўққизта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
[27] Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
[28] Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
[29] Олтинчи куни саккизта буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
[30] Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
[31] Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
[32] Еттинчи куни еттита буқани, иккита қўчқорни ва ўн тўртта бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
[33] Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
[34] Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
[35] Саккизинчи куни эса бутун халқ муқаддас йиғинга келсин, ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар.
[36] Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин.
[37] Ҳар бир буқа, қўчқор ва қўчқор қўзига қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назрларини келтиринглар.
[38] Битта такани гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу назрлар кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назридан ташқари келтирилсин.
[39] Байрамларда Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик, тинчлик қурбонлиги, дон билан шароб назрлари шулардан иборатдир. Булар берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назр ва кўнгилдан чиқариб бериладиган назрлардан ташқари келтирилади.”