[1] Шундай қилиб, бутун Исроил халқи насабномада қайд этилиб, ушбу маълумотларнинг ҳаммаси “Исроил шоҳлари китоби”га киритилган. Яҳудо халқи Эгамизга хиёнат қилгани учун Бобилга сургун қилинган эди.
[2] Сургундан биринчи бўлиб оддий халқ ўз шаҳарларидаги мулкларига қайтиб келди. Улар билан бирга баъзи руҳонийлар, левилар ва Маъбад хизматкорлари ҳам қайтишганди.
[3] Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше қабиласидан бўлганлар Қуддусга бориб ўрнашдилар. Қайтиб келганлар орасида қуйидагилар бор эди:
[4] Яҳудо ўғли Параз наслидан бўлган Утай. У Омиҳуднинг ўғли, Омрининг набираси, Имрининг эвараси ва Банихнинг чевараси эди.
[5] Шело наслидан — Шелонинг тўнғич ўғли Осоёҳ ва унинг ўғиллари,
[6] Зерах наслидан — Ёвал. Ҳаммаси бўлиб Яҳудо қабиласидан Қуддусга қайтиб келганлар 690 кишини ташкил қилар эди.
[7] Бенямин қабиласидан қуйидагилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Машуллом ўғли Саллу. У Хўдавиёнинг невараси ва Хассинуванинг эвараси эди.
[8] Яна Ерохам ўғли Йибнаё ва Уззи ўғли Элох қайтиб келган. Элох Михрининг невараси эди. Шафатиё ўғли Машуллом ҳам қайтиб келган. У Рувелнинг невараси ва Йибниёнинг эвараси эди.
[9] Насабномага киритилган Бенямин насли 956 кишини ташкил қилган эди. Юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси уруғбошилар эди.
[10] Қуйидаги руҳонийлар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Ёдаё, Ёҳайирив ва Ёхин.
[11] Яна Худо уйининг бош амалдори Озариё қайтиб келган эди. У Хилқиёнинг ўғли, Машулломнинг невараси, Зодўхнинг эвараси ва Охитоб ўғли Маройўтнинг чевараси эди.
[12] Ерохам ўғли Одаё ҳам қайтиб келганди. У Пешхурнинг невараси ва Малкиёнинг эвараси эди. Одил ўғли Масай ҳам қайтиб келганди. У Яхзиронинг невараси, Машулломнинг эвараси ва Иммар ўғли Машилламатнинг чевараси эди.
[13] Ҳаммаси бўлиб 1760 нафар руҳоний қайтиб келган эди. Улар уруғбошилар бўлиб, Худонинг уйида хизмат қилиш учун лаёқатли эдилар.
[14] Қуйидаги левилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Хашшуб ўғли Шамаё. У Марори уруғидан бўлиб, Озрикомнинг невараси, Хашавиёнинг эвараси эди.
[15] Яна Боғбақар, Хареш, Галол ва Маттаниё қайтиб келганди. Маттаниё Миханинг ўғли, Зихрининг невараси ва Осифнинг эвараси эди.
[16] Шамаё ўғли Ободиё ҳам қайтиб келганди. У Галолнинг невараси ва Ёдутуннинг эвараси эди. Осо ўғли Бархиё ҳам қайтиб келганди. У Элқананинг набираси бўлиб, Натуфо шаҳрининг қишлоқларида яшаган эди.
[17] Леви қабиласидан бўлган, Қуддусга қайтиб келган Маъбад дарвозабонлари қуйидагилар эди: Шаллум, Оққув, Талмўн, Охиман ва уларнинг қариндош–уруғлари. Шаллум уларнинг бошлиғи эди. У бугунгача шарқ томондаги Шоҳ дарвозасида соқчилик қилиб келмоқда.
[19] Абуасафнинг набираси Кори ўғли Шаллумга ва унинг Кўрах уруғидан бўлган қариндошларига Маъбад дарвозасида соқчилик қилиш вазифаси топширилган эди. Уларнинг ота–боболари ҳам илгарилари Эгамизнинг Муқаддас чодири киришида соқчилик хизматида бўлганлар.
[20] Элазар ўғли Финхаз уларнинг устидан бошлиқ эди. Эгамиз у билан бирга эди.
[21] Машалмиё ўғли Закариё ҳам Маъбаднинг дарвозасида соқчилик қиладиган бўлди.
[22] Дарвозани қўриқлаш учун ҳаммаси бўлиб 212 дарвозабон танлаб олинди. Улар ўз қишлоқларида насабномалари бўйича рўйхатга олиндилар. Ўз вақтида уларнинг ота–боболарини дарвозабонлик вазифасига шоҳ Довуд билан Шомуил пайғамбар тайинлаган эдилар.
[23] Бу дарвозабонлар ва уларнинг авлодлари Эгамизнинг уйи дарвозаларида соқчилик қилишарди.
[24] Дарвозабонлар Маъбаднинг шарқ, ғарб, шимол ва жануб томонидаги дарвозаларини қўриқлар эдилар.
[25] Уларнинг қишлоқларидаги қариндошлари аниқ белгиланган бир вақтда келиб, улар билан бирга етти кун давомида хизмат қилишга мажбур эдилар.
[26] Тўрт нафар бош дарвозабон Леви қабиласидан эди. Улар Худонинг уйидаги омборхона ва хазиналар учун масъул эдилар.
[27] Худонинг уйини қўриқлаш ва эрталаблари дарвозаларни очиш уларнинг зиммасида бўлгани учун, улар тунни Худонинг уйи ёнида ўтказар эдилар.
[28] Маъбад хизматида фойдаланиладиган асбоб–анжомлар учун баъзи левилар масъул эдилар. Уларнинг вазифаси асбоб–анжомларни ишлатишдан олдин ва ишлатилгандан кейин санаш эди.
[29] Баъзи левилар эса жиҳозларга, Муқаддас хонадаги бошқа буюмларга, сифатли унга, шаробга, зайтун мойига, тутатқига ва зираворларга масъул эдилар.
[30] Бироқ зираворларнинг аралашмасини фақат руҳонийлар тайёрлай олар эдилар.
[31] Левилардан бири — Кўрах наслидан бўлган Шаллумнинг тўнғич ўғли Маттитиё назр нонларини пиширишга тайинланган эди.
[32] Унинг Қоҳот наслидан бўлган баъзи биродарлари эса Шаббат куни хонтахтага қўйиладиган муқаддас нонларни тайёрлашга масъул эдилар.
[33] Левиларнинг қўшиқчилари Маъбаддаги хоналарда яшар эдилар. Улар уруғбошилар бўлиб, кечаю кундуз хизматда бўлганлари учун бошқа барча вазифалардан озод қилинган эдилар.
[34] Юқорида номлари айтиб ўтилган левилар уруғбошилар бўлиб, насабнома рўйхатига бошлиқлар сифатида киритилган эдилар. Улар Қуддусда яшардилар.
[35] Явиёл Гивон шаҳрига асос солиб, ўша шаҳарда ўрнашди. Хотинининг исми — Махо,
[36] тўнғич ўғлининг исми — Абдўн, кейингилариники Зур, Киш, Баал, Нар, Надов,
[37] Гадўр, Охё, Закариё ва Михлўт эди.
[38] Михлўт Шимомнинг отаси эди. Улар Қуддусда ўз уруғлари билан ёнма–ён яшарди.
[39] Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадав ва Ишбосит эди.
[40] Йўнатандан Мефибосит туғилди, Мефибоситдан Михо туғилди.
[41] Михонинг Питўн, Малек, Тария ва Охоз деган ўғиллари бор эди.
[42] Охоздан Ёҳуваддо туғилди, Ёҳуваддодан Элимат, Озмобит ва Зимри туғилдилар. Зимридан Мўзо туғилди,
[43] Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафиё туғилди, Рафиёдан Эласах туғилди, Эласахдан Озиёл туғилди.
[44] Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Озиёлнинг ўғиллари ана шулар эдилар.