[1] Довуд Хевронда турган пайтда туғилган ўғиллари мана шулар эди: тўнғичи — Омнўн. Омнўннинг онаси Йизриллик Охинавам эди. Иккинчиси — Дониёр. Дониёрнинг онаси Кармиллик Обигайл эди.
[2] Учинчиси — Абсалом. Абсаломнинг онаси Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Махо эди. Тўртинчиси — Одониё. Одониёнинг онаси Хаггит эди.
[3] Бешинчиси — Шафатиё. Шафатиёнинг онаси Обида эди. Олтинчиси — Йитром. Йитромнинг онаси Эглах эди.
[4] Довуднинг бу олти ўғли Хевронда туғилган эди. Довуд бу ерда етти йилу олти ой, Қуддусда эса ўттиз уч йил ҳукмронлик қилди.
[5] Довуднинг Қуддусда туғилган ўғиллари эса қуйидагилардир: Шаммува, Шўвав, Натан ва Сулаймон. Бу тўртала ўғилни Довудга Омиёлнинг қизи Ботшева туғиб берган.
[6] Довуднинг яна тўққизта ўғли бўлиб, ўғилларининг исмлари қуйидагича эди: Йибхар, Элишува, Элфалат,
[7] Нўгах, Нафах, Ёфия,
[8] Элишама, Элёдах ва Элифалет.
[9] Бу ўғилларидан ташқари, Довудга канизаклар ҳам ўғиллар туғиб берган эди. Довуднинг Тамара деган қизи ҳам бор эди.
[10] Сулаймоннинг наслидан чиққан шоҳлар қуйидагилар эди: Рахабом, Абиё, Осо, Ёҳушафат,
[11] Ёҳурам, Охозиё, Йўш,
[12] Эмозиё, Уззиё, Йўтом,
[13] Охоз, Ҳизқиё, Манаше,
[14] Омон ва Йўшиё.
[15] Йўшиёнинг тўрт ўғли бор эди. Тўнғичи — Йўханон, иккинчиси — Ёҳайиқим, учинчиси — Зидқиё ва тўртинчиси Ёҳухоз эди.
[16] Ёҳайиқимнинг Ёҳайихин билан Зидқиё деган ўғиллари бор эди.
[17] Бобилга асир қилиб олиб кетилган Ёҳайихиннинг ўғиллари қуйидагилардир: Шалтиёл,
[18] Малкиром, Подиё, Шеназар, Ёхамиё, Хўшама ва Надавиё.
[19] Подиёнинг Зарубабел ва Шимах деган ўғиллари бор эди. Зарубабелнинг Машуллом, Ханониё деган ўғиллари ва Шалумит деган бир қизи бор эди.
[20] Зарубабелнинг яна Хашува, Охил, Бархиё, Хасадиё ва Ёшахесед исмли бешта ўғли бор эди.
[21] Ханониёнинг ўғиллари Пилатиё ва Ешаё эди. Ешаёдан Рафиё туғилди, Рафиёдан — Арнан, Арнандан — Ободиё, Ободиёдан Шаханиё туғилди.
[22] Шаханиёнинг насли қуйидагича эди: унинг Шамаё исмли бир ўғли ва Хаттуш, Йихал, Бориёх, Нариё ва Шофот исмли бешта набираси бор эди. Ҳаммаси бўлиб олтита эдилар.
[23] Нариёнинг Элийўнай, Хизқиё ва Озриком деган уч ўғли бор эди.
[24] Элийўнайнинг Хўдавиё, Элиашаб, Палиё, Оққув, Йўханон, Далоё ва Онанах деган еттита ўғли бор эди.