[1] Одам Атодан Шет туғилди, Шетнинг насли қуйидагилардир: Энўш,
[2] Хенан, Махалиёл, Ёред,
[3] Ханўх, Матушалоҳ, Ламак
[4] ва Нуҳ. Нуҳнинг Сом, Хом ва Ёфас деган уч ўғли бор эди.
[5] Ёфас насли: Гўмер, Магўг, Модай, Ёвон, Тувал, Мешех, Тирос ва улардан келиб чиққан халқлар.
[6] Гўмер насли: Ашканоз, Рифат, Тўхармо ва улардан келиб чиққан халқлар.
[7] Ёвон насли: Элишох, Таршиш, Кит, Рўдон ва улардан келиб чиққан халқлар.
[8] Хом насли: Куш, Мизра, Фут, Канъон ва улардан келиб чиққан халқлар.
[9] Куш насли: Саво, Хавила, Сабто, Рамо, Сабтахо ва улардан келиб чиққан халқлар. Рамо насли: Шава, Дедон ва улардан келиб чиққан халқлар.
[10] Кушнинг наслида яна Нимрўд дегани ҳам бор эди. Нимрўд ер юзидаги биринчи буюк жангчи эди.
[11] Мизра насли: Луд, Оном, Лахов, Нафтух,
[12] Патрўс, Каслув, Хафтўр ва улардан келиб чиққан халқлар. Каслувдан Филист халқи келиб чиқди.
[13] Канъон насли: Канъоннинг тўнғич ўғли Сидон, Хет ва улардан келиб чиққан халқлар.
[14] Канъондан Ёбус, Амор, Гиргош,
[15] Хив, Оруқ, Син,
[16] Арвод, Замар ва Хомат халқлари ҳам келиб чиқди.
[17] Сом насли: Элам, Ошур, Арпахшод, Луд, Орам ва улардан келиб чиққан халқлар. Орам насли: Уз, Хул, Гетер, Мешех ва улардан келиб чиққан халқлар.
[18] Арпахшоднинг Шилах деган ўғли бор эди. Шилахнинг Ибир деган ўғли бор эди.
[19] Ибир икки ўғил кўрди: биринчисининг исмини Палах қўйди, чунки унинг даврида дунё бўлиниб кетди. Иккинчисининг исми Ёхтон эди.
[20] Ёхтоннинг насли: Элмўдод, Шалаф, Хазормават, Ёрах,
[21] Ҳадорам, Узол, Дикла,
[22] Обал, Абумайл, Шава,
[23] Офир, Хавила, Йўвов ва улардан келиб чиққан халқлар. Ёхтоннинг насли мана шулар эди.
[24] Сомдан Иброҳимгача бўлган насллар қуйидагича эди: Сом, Арпахшод, Шилах,
[25] Ибир, Палах, Раву,
[26] Саруғ, Нахўр, Тераҳ,
[27] Ибром, яъни Иброҳим.
[28] Иброҳимнинг ўғиллари Исҳоқ ва Исмоилдир.
[29] Уларнинг насл–насаби қуйидагичадир: Исмоилнинг тўнғич ўғли — Наваёт, кейингилари — Кедар, Адбал, Мивсом,
[30] Мишмо, Думах, Массо, Ҳадад, Темо,
[31] Ятур, Нофиш ва Кедемах. Мана шулар Исмоилнинг ўғилларидир.
[32] Чўри Хатуро Иброҳимга туғиб берган ўғиллар — Зимрон, Ёхшон, Мидон, Мидиён, Йишбоқ ва Шувах. Ёхшоннинг Шава ва Дедон деган ўғиллари бор эди.
[33] Мидиённинг Эфах, Ифар, Ханўх, Авидо ва Элдах деган ўғиллари бор эди. Мана шуларнинг ҳаммаси Хатуронинг авлодларидир.
[34] Иброҳим ўғли Исҳоқнинг Эсов билан Ёқуб деган ўғиллари бор эди.
[35] Эсовнинг ўғиллари — Элифаз, Рувел, Ёуш, Ялом ва Кўрах.
[36] Элифазнинг ўғиллари — Темон, Ўмар, Зафў, Гатам, Ханаз ва Тимна исмли чўриси туққан ўғли Омолек.
[37] Рувелнинг ўғиллари — Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо.
[38] Сеир ўғиллари — Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан.
[39] Лўтоннинг ўғиллари — Хўри билан Хўмам. Лўтоннинг Тимна деган синглиси ҳам бор эди.
[40] Шўвалнинг ўғиллари — Элиён, Монахат, Эбал, Шафо ва Ўнам. Зибўннинг ўғиллари — Оё билан Анаҳ.
[41] Анаҳнинг ўғли — Дишон. Дишоннинг ўғиллари — Хамдон, Эшбон, Йитрон ва Херон.
[42] Эзернинг ўғиллари — Билхан, Завон ва Оқон. Дишаннинг ўғиллари — Уз ва Орон.
[43] Ҳали Исроилда шоҳлар бўлмасдан олдин ҳам, Эдомда шоҳлар ҳукмронлик қилган эди. Бу шоҳлар қуйидагилардир: Бавўр ўғли Белах. У Динхаба шаҳридан эди.
[44] Белах вафот этгач, унинг ўрнига Зерах ўғли Йўвов шоҳ бўлди. У Бозрах шаҳридан эди.
[45] Йўвов вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Хушом шоҳ бўлди. У Темон юртидан эди.
[46] Хушом вафот этгач, унинг ўрнига Бадад ўғли Ҳадад шоҳ бўлди. У Обит шаҳридан эди. Ҳадад Мўаб юртида Мидиён лашкарини қириб ташлаган эди.
[47] Ҳадад вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Самло шоҳ бўлди. У Масрихо шаҳридан эди.
[48] Самло вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Шовул шоҳ бўлди. У Фурот дарёси бўйидаги Рехобўт шаҳридан эди.
[49] Шовул вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ахбор ўғли Баалханон шоҳ бўлди.
[50] Баалханон вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ҳадад шоҳ бўлди. У Поғу шаҳридан эди. Ҳададнинг хотини Махитавал эди, Махитавалнинг отаси — Матрид, бобоси Мезахаб эди.
[51] Охири Ҳадад ҳам оламдан ўтди. Эдом йўлбошчилари қуйидагилар эди: Тимно, Элво, Етет,
[52] Охолибом, Элох, Пинон,
[53] Ханаз, Темон, Мивзар,
[54] Махдиёл ва Иром. Эдом йўлбошчилари ана шулардан иборатдир.