Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:14

[1] Нонингни сувга ташла, бир неча кундан кейин уни яна топасан.

[2] Бу дунёда қандай кулфат келишини билмайсан, шунинг учун нарсаларингни етти, ҳатто саккиз кишига бўлиб бергин.

[3] Булутлар тўлганда, ерга ёмғир ёғади, дарахт шимол томонга ёки жануб томонга йиқилса ҳам, ўша йиқилган жойида ётаверади.

[4] Шамолни кўриб қўрққан ҳеч қачон уруғ экмайди, ёмғирдан хавфсираб, булутни кузатган ҳеч қачон ҳосил ўрмайди.

[5] Онанинг бачадонидаги болага қандай қилиб жон киришини билмаганингдек, ҳамма нарсани содир қиладиган Худонинг ишларини билмайсан.

[6] Уруғларингни эрталаб эккин, кечқурун ҳам қўлларинг бўш ўтирмасин, чунки сен қайси бири — унисими ёки бунисими яхши ўсишини билмайсан, балки иккаласи ҳам яхши ўсар.

[7] Ёруғлик лаззатлидир, қуёшни кўриш кўзлар учун ҳам ёқимлидир.

[8] Узоқ йиллар яшайдиганлар ҳам ҳар бир яшаган кунларидан завқ олсин, ҳали кўп қоронғилик кунлари бўлишини эсда тутсин. Ҳамма келадиган нарсалар елдай ўтиб кетади.

[9] Эй йигит, ёшлигингда роҳатлан, юрагинг сени завқлантирсин. Кўнглинг орзу қилган, кўзларинг хоҳлаган ишни қилгин, лекин билиб қўй, ҳар бир қилган ишинг учун Худо сени ҳукм қилади.

[10] Қайғурмагин, тананг оғриқни билмасин, чунки ёшлик, ҳаёт тонги елдай тез ўтиб кетади.

Воиз китоби — Chapters