Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:07

[1] Йўтом йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди.

[2] Йўтом, отаси Уззиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Аммо отасидан фарқли равишда Эгамизнинг Маъбадида тутатқи тутатмади. Халқ эса ҳамон бузуқ одатларини давом эттирарди.

[3] Йўтом Эгамиз уйининг Юқори Дарвозасини қурди ва Офел тепалигидаги девор устида катта ишларни олиб борди.

[4] Бундан ташқари, у Яҳудонинг қирларида шаҳарлар, ўрмонзорларда қалъалар ва миноралар қурдирди.

[5] У Оммонликларга қарши жанг қилиб, уларни бўйсундирди. Оммонликлар уч йил давомида Йўтомга қуйидаги миқдордаги ўлпонни тўлашга мажбур бўлдилар: 200 пуд кумуш, 100.000 тоғора буғдой ва 100.000 тоғора арпа.

[6] Йўтом Эгаси Худога содиқлик билан итоат этгани учун қудратли бўлиб кетди.

[7] Йўтомнинг бошқа ишлари, қилган жанглари ва тутган йўллари “Исроил ва Яҳудо шоҳлари китоби”да ёзилган.

[8] У йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди.

[9] Йўтом оламдан ўтиб, Довуд қалъасида дафн қилинди. Ўрнига ўғли Охоз шоҳ бўлди.

Солномалар (иккинчи китоб) — Chapters