Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:15

[1] Юсуф авлодларига берилган улушнинг жанубий чегараси Ерихо шаҳрининг ёнидаги Иордан дарёсидан, Ерихо булоғининг шарқидаги жойдан бошланади. Кейин чегара Ерихонинг олдидан ўтиб, шимоли–ғарбдаги Яҳудо адирлари орқали қирлардаги Байтил шаҳригача чўзилади.

[2] Кейин Байтил, яъни Луздан ҳам ўтиб, Орух халқига тегишли бўлган Отрўт–Адаргача боради.

[3] Чегара у ердан ғарбдаги Яфлет авлодининг еригача чўзилиб, Пастки Байт–Хўронгача боради. Кейин чегара Гезер шаҳригача бориб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди.

[4] Юсуф авлодлари бўлган Манаше ва Эфрайим қабилалари мана шу ерларни улуш қилиб олдилар.

[5] Эфрайим қабиласининг уруғларига қуйидаги ерлар берилди: бу ерларнинг жанубий чегараси Отрўт–Адарда бошланади–да, ғарб томонга, Тепадаги Байт–Хўронгача чўзилиб,

[6] Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Шарқий чегараси Михматитдан жануб томонга боради, Танат–Шилў, Ёнох, Отарўт, Наро шаҳарларидан ўтиб, Иордан дарёсининг Ерихога яқин бўлган жойида тугайди.

[8] Шимолий чегараси эса Таппухдан ғарбга боради. Кейин Канах сойлиги бўйлаб чўзилиб, Ўрта ер денгизида тугайди. Мана шу ерларни Эфрайим қабиласи улуш қилиб олди.

[9] Эфрайим қабиласига яна Манаше ҳудудида жойлашган бир нечта шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам берилди.

[10] Аммо Эфрайим қабиласи Гезерда яшаётган Канъон халқини қувиб чиқармади. Бу халқ бугунги кунгача Эфрайим қабиласи орасида яшайди, лекин улар қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилинганлар.

Ёшуа китоби — Chapters