Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 10:40

[1] Яҳудо қабиласининг уруғларига тушган улуш юртнинг жануб томонида эди. Уларнинг жанубдаги ерлари Эдом юртининг чегараси бўлган Зин чўлигача етди.

[2] Уларнинг жанубий чегараси Ўлик денгизнинг жанубий қирғоғидан бошланади.

[3] Чегара Чаёнлар довонидан ўтиб, жануб томонга, Зин чўли томон чўзилади. Кадеш–Барна шаҳрининг жануб томонидан ўтиб, Хазрон шаҳригача боради. Хазрондан ўтгандан кейин Адар шаҳригача бориб, Карха шаҳри томонга бурилади.

[4] Бу чегара Озмон шаҳригача бориб, Миср чегарасидаги ирмоқдан ҳам ўтади–да, Ўрта ер денгизининг ёнида тугайди. Яҳудо қабиласининг жанубий чегараси ана шундай бўлади.

[5] Уларнинг шарқий чегараси Ўлик денгиздир. Бу чегара шимолдаги Иордан дарёси Ўлик денгизга қуйиладиган жойгача чўзилади. Мана шу жойдан шимолий чегара бошланади.

[6] Шимолий чегара Ўлик денгизнинг ғарбидаги Байт–Хўглахгача чўзилиб, Байт–Арабанинг шимолидан ўтади–да, Рубен ўғли Бўханнинг номи билан аталган тош турган жойгача боради.

[7] Кейин чегара Охор сойлигидан Давиргача бориб, шимолга — Гилгал томонга бурилади. Гилгал сойликнинг жанубида бўлган Адум довонининг рўпарасида эди. Чегара Эн–Шамаш булоғидан ўтиб, Эн–Рўғолга боради.

[8] Кейин Хиннум сойлигининг тепасидан кесиб ўтиб, Ёбус халқига қарашли бўлган тепаликнинг, яъни Қуддуснинг жанубий ён бағридан ўтади. Чегара у ердан Хиннум сойлигининг ғарбидаги қирнинг тепасига — Рафа водийсининг шимолий четигача боради.

[9] Чегара тоғнинг тепасидан Нафтува булоқлари томон чўзилиб, Эфрўн тоғининг шаҳарларигача боради, кейин эса Баалах томонга бурилади. Бу шаҳар ҳозирги пайтда Хират–Йўрим деб аталади.

[10] Шундан кейин бу шимолий чегара Баалахнинг ғарб томонини айланиб ўтиб, Сеир тоғларигача боради. Кейин Йўрим тоғининг шимолий ён бағридан ўтади. Хисалон шаҳри шу ерда жойлашган. У ердан чегара Байт–Шамаш шаҳригача боради ва Тимнах шаҳридан ўтади.

[11] Кейин чегара Эхрон шаҳрининг шимолидаги тепаликнинг ён бағридан ўтиб, Шиккарон шаҳри томонга бурилади. Кейин Баалах тоғининг ёнидан ўтиб, Ёбнаил шаҳрига боради. Шимолий чегара Ўрта ер денгизининг олдида тугайди.

[12] Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилади. Мана шу чегаралар ҳудудида Яҳудо қабиласининг уруғлари яшайди.

[13] Эгамиз буюргандай, Ёшуа Яфунах ўғли Холибга Яҳудо қабиласининг ҳудудидан улуш берди. Бу улуш Хират–Арба шаҳри эди. Арба Оноқ авлодининг бобокалони эди. Ҳозирги пайтда Хират–Арба шаҳри Хеврон деб аталади.

[14] Холиб у ердан Оноқ авлодини — Шешай, Охиман ва Талмай уруғларини қувиб чиқарди.

[15] Яҳудо қабиласининг одамлари у ердан Давир шаҳрига ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Давирнинг эски номи Хират–Сафар эди.

[16] Шунда Холиб: “Хират–Сафарга ҳужум қилиб, қўлга киритган кишига қизим Ахсани бераман”, — деди.

[17] Ўтниёл шаҳарни қўлга киритди, Холиб эса унга қизи Ахсани узатди. Ўтниёл Холибнинг Ханаз исмли укасининг ўғли эди.

[18] Тўйдан кейин қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан бир дала сўраб олайлик”, деб туриб олди. Холиб эшакдан тушаётган қизига: “Ҳа, қизим, бирон–бир истагинг борми?” — деб сўради.

[19] “Менга бир совға қилсангиз, — деди Ахса. — Сиз менга Нагав чўлидаги ерни бердингиз, энди сув булоқларини ҳам ҳадя этинг.” Шундай қилиб, Холиб унга тепадаги ва пастдаги булоқларни берди.

[20] Қуйида айтиб ўтилган ерларни Яҳудо қабиласи улуш қилиб олди.

[21] Бу ҳудуднинг энг жанубидаги — Эдом юрти чегарасидаги шаҳарларнинг номлари қуйидагича эди: Кабзил, Эдер, Ёғур,

[22] Хино, Димона, Адад,

[23] Кедеш, Хазор, Йитнон,

[24] Зиф, Талим, Болўт,

[25] Хазор–Хадатто, Харийўт–Хазрон, яъни Хазор,

[26] Эмом, Шама, Мўлодах,

[27] Хазор–Гаддах, Хашмон, Байт–Палат,

[28] Хазор–Шувол, Бершеба, Бизйўтаёх,

[29] Баалах, Ийим, Эзам,

[30] Элтўлад, Хасил, Хўрмах,

[31] Зихлах, Мадманно, Сансанно,

[32] Лабойўт, Шилхим, Ойин, Риммон — ҳаммаси бўлиб йигирма тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

[33] Қир этакларининг шимолидаги шаҳарларнинг номи эса қуйидагича эди: Эштойўл, Зорох, Ашнаҳ,

[34] Зонўвах, Эн–Ханним, Таппух, Эном,

[35] Ярмут, Адуллам, Сўху, Озикаҳ,

[36] Шарайим, Адитайим, Гадера (ёки Гадератайим) — ҳаммаси бўлиб ўн тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

[37] Қир этакларининг жанубида қуйидаги шаҳарлар бор эди: Зинон, Ҳадаша, Мигдал–Гад,

[38] Дилан, Миспах, Ёхтал,

[39] Лахиш, Бозхат, Эглон,

[40] Каббўн, Лахмос, Хитлиш,

[41] Гадерўт, Байт–Дўғон, Намах, Маккедо — ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

[42] Қир этакларининг марказий қисмидаги шаҳарлар қуйидагилар эди: Либна, Этер, Ошон,

[43] Йифтох, Ашнаҳ, Назив,

[44] Кейлах, Ахсиб, Моришо — ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

[45] Яҳудо қабиласининг ҳудуди Эхроннинг барча шаҳарлари ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.

[46] Чегара Эхрондан ғарбга, Ўрта ер денгизи томон чўзилиб, Ашдоднинг ёнида бўлган барча шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.

[47] Уларнинг ҳудуди Ашдод ва унинг шаҳарларию қишлоқларини, Ғазо ва у ердан Миср чегарасидаги ирмоққача бўлган жойлардаги шаҳарлар ва қишлоқларни, Ўрта ер денгизининг қирғоғи бўйидаги шаҳарларни ўз ичига олар эди.

[48] Яҳудо қабиласи қирларда қуйидаги шаҳарларни улуш қилиб олди: Шомир, Ятир, Сўху,

[49] Данно, Хират–Санно, яъни Давир,

[50] Онов, Эштамўва, Оним,

[51] Гўшен, Хўлун ва Гилох — ҳаммаси бўлиб ўн битта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

[52] Қирлардаги қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг ҳудудига кирар эди: Араб, Думах, Ишан,

[53] Ёнум, Байт–Таппух, Офоқа,

[54] Хумтах, Хират–Арба, яъни Хеврон ва Зиор — ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

[55] Яна қирларда қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг улуши бўлди: Моюн, Кармил, Зиф, Ютто,

[56] Йизрил, Ёхдаём, Зонўвах,

[57] Қайин, Гиво ва Тимнах — ҳаммаси бўлиб ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

[58] Қирлардаги мана бу шаҳарлар ҳам ўша ҳудудга кирарди: Халхул, Байт–Зур, Гадўр,

[59] Марот, Байт–Анўт ва Элтахўн — ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

[60] Хират–Баал, яъни Хират–Йўрим ва Рабба — қирлардаги мана шу икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам Яҳудо қабиласининг улуши бўлди.

[61] Ўлик денгиз бўйидаги адирларда жойлашган қуйидаги шаҳарлар ҳам Яҳудо қабиласига тегишли бўлди: Байт–Араба, Миддин, Сахохо,

[62] Нившон, Туз шаҳри ва Эн–Геди — ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.

[63] Аммо Яҳудо қабиласи Ёбус халқини Қуддусдан ҳайдаб чиқара олмади. Бугунгача Ёбус халқи Яҳудо халқи билан бирга Қуддусда яшайди.

Ёшуа китоби — Chapters