Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 1:58

[1] Юнусга Эгамиз иккинчи марта шу сўзларни аён қилди:

[2] “Қани, бўл, қудратли Найнаво шаҳрига бориб, Менинг сўзларимни жар солиб у ердагиларга эълон қил.”

[3] Юнус Эгамизнинг амрига бўйсуниб, Найнаво томонга кетди. Найнаво жуда катта шаҳар бўлиб, уни айланиб чиқишга уч кун вақт кетарди.

[4] Юнус шаҳар бўйлаб бир кун йўл юриб ўтди. У айланиб юриб: “Яна қирқ кундан кейин Найнаво хароб бўлади”, деб жар солди.

[5] Найнаволиклар Худога ишониб, рўза тутамиз, деб эълон қилдилар. Шаҳардаги каттаю кичик тавба қилиб қанорга ўранди.

[6] Бу хабар Найнаво шоҳига ҳам етиб борди. У тахтдан тушиб, шоҳона либосларини ечди, қанорга ўраниб, кулга ўтирди.

[7] Ўзи ва амалдорлари номидан бутун Найнаво бўйлаб қуйидаги фармонни эълон қилди: “На инсонлар, на ҳайвонлар — мол–қўйлар ҳеч нарса емасин, сув ичмасин.

[8] Инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қанорга ўрансин. Ҳар ким Худога ялиниб илтижо қилсин, ёвуз қилмишидан қайтсин, зулм қилмасин.

[9] Ким билади, балки Худо раҳм қилиб, бизга бўлган ғазабини қайтарар, биз ҳалок бўлмасмиз.”

[10] Худо уларнинг қилган ишларини, ёвуз қилмишларидан қайтганини кўриб, раҳм қилди ва уларнинг устига “юбораман”, деб айтган офатни юбормади.

Юнус пайғамбарнинг китоби — Chapters