Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 0:53

[1] Шоҳ Ахашвераш ўз шоҳлигининг бу четидан тортиб, оролларгача бўлган жойларда ўлпон йиғарди.

[2] Унинг куч–қудрати, фаолияти ва Мардохайни ҳар жиҳатдан қандай юксалтиргани Форс ҳамда Мидия шоҳларининг “Кундалик хотиралар китоби”да ёзилган.

[3] Яҳудий Мардохай, ҳуқуқи бўйича, шоҳ Ахашверашдан кейин турарди. У яҳудий қабиладошлари орасида улуғликка эришди, биродарлари орасида ҳурматга сазовор бўлди. Чунки у ўз халқи манфаати учун, ҳамма қабиладошларининг тинчлиги учун курашарди.

Эстер китоби — Chapters