Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 2:39

[1] Бошидан аён бўлган Ҳаёт каломи ҳақида биз сизларга хабар бермоқчимиз. Кўриб эшитганларимизни, ҳа, ўз кўзимиз билан кўриб, ўз қўлларимиз билан пайпаслаб кўрганларимизни сизларга маълум қилмоқчимиз.

[2] Отамиз Худонинг ҳузурида бўлган Ҳаёт бизга ошкор бўлди! Биз бу абадий Ҳаётни кўриб, энди У ҳақда сизларга шоҳидлик қиляпмиз.

[3] Кўрган–эшитганларимизни маълум қилиш орқали сизлар билан биродар бўлиб яшамоқчимиз. Зеро, ўзимиз ҳам Отамиз Худо ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ билан яшаяпмиз.

[4] Буларни сизларга қалбимиз шодликка тўлсин деб, ёзяпмиз.

[5] Биз Исо Масиҳдан эшитиб, сизларга етказаётган Хушхабаримиз шундан иборат: Худо — нур, Унда ҳеч қандай зулмат йўқ.

[6] Агар биз Худо билан яшаяпмиз деб туриб, олдингидай зулматда яшасак, ёлғон гапириб, ҳақиқатга хилоф иш қилган бўламиз.

[7] Борди–ю, Худо сингари нурда яшасак, биз биродарларимиз билан уйғунликда яшаймиз ва Худо Ўз Ўғли Исонинг қони орқали бизни ҳар қандай гуноҳдан поклайди.

[8] Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз ва бизда ҳақиқат бўлмайди.

[9] Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.

[10] Агар гуноҳ қилганимиз йўқ десак, Худони ёлғончига чиқарган бўламиз. Демак, Унинг каломи қалбимиздан жой олмаган бўлади.

Юҳаннонинг биринчи мактуби — Chapters