Skip to content
Opens in a new window
Listen to this chapter • 3:23

[1] Худо танлаб олган азиз хоним ва унинг болаларига мен — оқсоқолдан салом! Мен сизларни чин дилдан яхши кўраман, менгина эмас, ҳақиқатни билиб олганларнинг ҳаммаси сизларни яхши кўради.

[2] Бу севгига дилимиздан жой олган ва то абад биз билан бўладиган ҳақиқат асос бўлди.

[3] Биз ҳақиқат ва севги бўйича яшар эканмиз, Отамиз Худо ва Отамизнинг Ўғли Исо Масиҳ берадиган иноят, марҳамат ва тинчлик бизга доим ёр бўлади.

[4] Ҳурматли хоним, фарзандларингизнинг бир нечтаси Отамиз Худонинг бизга берган амрини бажариб, ҳақиқат йўлида юраётган эканлар. Мен бундан ғоят хурсанд бўлдим.

[5] Сиздан бир илтимосим бор, бир–биримизни яхши кўрайлик. Сизга янги амрни ёзаётганим йўқ, бу амр бизга бошидан берилган.

[6] Севги — биз Худонинг амрларига амал қилишимиздан иборат. Сизлар бу амрни бошидан эшитгансизлар ва унга амал қилиб яшашингиз керак.

[7] Буларни ёдингизда тутинглар, чунки дунёда ёлғончилар кўпайиб кетган. Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини улар тан олмайдилар. Уларнинг ҳар бири ёлғончи ва Масиҳнинг душманидир!

[8] Шундай экан, огоҳ бўлинглар! Мукофотингизни тўлиқ олиш учун Масиҳга бўлган ҳақиқий имонингизни маҳкам тутинглар.

[9] Масиҳ таълимотини ортда қолдириб, ўзича “жадаллаб кетган” одамда Худо йўқ. Масиҳ таълимоти бўйича яшаган одамда эса Ота ҳам, Ўғил ҳам бор.

[10] Агар бирор киши олдингизга келиб, сизларга бошқача таълимотни ўргатса, уни уйингизга киритманглар, таклиф ҳам қилманглар.

[11] Агар уни таклиф қиладиган бўлсангиз, унинг ёмон ишларига шерик бўлган ҳисобланасиз.

[12] Сизларга айтадиган гапим кўп, аммо буларни сиёҳ билан қоғозга ёзишни истамадим. Ундан кўра, олдингизга бориб, сизлар билан юзма–юз гаплашаман, деб умид қиламан. Шунда шодлигимиз тугал бўлади.

[13] Худо танлаб олган азиз синглингизнинг болалари сизларга салом йўллашяпти.